SalomUy аккаунтини ўчириш

Ушбу саҳифада SalomUy хизматида (salomuy.uz сайти ва SalomUy мобил иловаси, ишлаб чиқувчи — «SALOMUY» МЧЖ ХИИК) аккаунтни қандай ўчириш ва ўчирилгандан кейин маълумотларингиз билан нима бўлиши тавсифланган. Аккаунтни уч усулда ўчириш мумкин: сайтда, мобил иловада ёки электрон почта орқали. Бунинг учун иловани ўрнатиш шарт эмас.

Сайтда аккаунтни қандай ўчириш мумкин

  1. 1. salomuy.uz сайтига киринг ва профилни очинг.
  2. 2. «Чиқиш» тугмасини босинг.
  3. 3. «Профильни ўчириш» тугмасини босинг.
  4. 4. Аккаунт боғланган телефон рақамини киритинг ва кодни юбориш тугмасини босинг. Рақамга бир марталик код билан SMS келади.
  5. 5. SMS'даги кодни киритинг.
  6. 6. «Ҳа, бутунлай ўчирилсин» тугмасини босинг.

Шундан сўнг аккаунт ўчирилади, эълонларингиз эса нашрдан олиб ташланади.

Мобил иловада аккаунтни қандай ўчириш мумкин

  1. 1. SalomUy иловасини очинг ва профилга ўтинг.
  2. 2. «Созламалар»ни босинг.
  3. 3. «Профильни ўчириш»ни босинг.
  4. 4. Аккаунт боғланган телефон рақамини киритинг ва кодни юбориш тугмасини босинг. Рақамга бир марталик код билан SMS келади.
  5. 5. SMS'даги кодни киритинг.
  6. 6. «Ҳа, бутунлай ўчирилсин» тугмасини босинг.

Иловани телефондан ўчириш аккаунтни ўчирмайди. Аккаунт ва маълумотларни ўчириш учун юқоридаги қадамларни бажаринг ёки сайтдан фойдаланинг.

Электрон почта орқали аккаунтни қандай ўчириш мумкин

Агар сайт ёки иловага киришнинг имкони бўлмаса, info@salomuy.uz манзилига «Аккаунтни ўчириш» мавзуси билан хат юборинг ва аккаунт боғланган телефон рақамини кўрсатинг. Аккаунт сизга тегишли эканлигини тасдиқлаш учун биз ушбу рақамга юборилган SMS кодини киритишни сўрашимиз мумкин.

Аккаунт ва маълумотлар сўров олинган санадан бошлаб 30 кун ичида ўчирилади. Аккаунтни дарҳол ўчириш учун сайт ёки иловадан фойдаланинг.

Маълумотлар билан нима бўлади

Сайтда ёки иловада ўчирилганда аккаунт ва у билан боғлиқ шахсга доир маълумотлар сўров тасдиқлангандан сўнг дарҳол ўчирилади. Электрон почта орқали сўров юборилганда — у олинган санадан бошлаб 30 кун ичида.

Маълумотлар

Нима бўлади

Муддат

Эълонлар: фотосуратлар, тавсифлар, алоқа рақами

Нашрдан олиб ташланади ва ўчирилади

Сўров тасдиқлангандан сўнг дарҳол

Профиль: телефон рақами, исм, электрон почта манзили

Ўчирилади

Сўров тасдиқлангандан сўнг дарҳол

Чатдаги хабарлар ва иловалар

Ўчирилади

Сўров тасдиқлангандан сўнг дарҳол

MyID орқали текширув натижаси: мақом, Ф.И.Ш., туғилган сана, ЖШШИР

Ўчирилади

Сўров тасдиқлангандан сўнг дарҳол

Техник маълумотлар: push-токен, қурилма идентификаторлари, созламалар

Ўчирилади

Сўров тасдиқлангандан сўнг дарҳол

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра сақланиши мажбурий бўлган маълумотлар

Ҳимояланган ҳолда сақланади, сўнгра йўқ қилинади

Қонунчиликда белгиланган муддат давомида

SalomUy биометрик маълумотларни олмайди ва сақламайди: уларга MyID тизими оператори ишлов беради. Маълумотларга ишлов бериш ҳақида батафсил — Шахсий маълумотларни қайта ишлаш сиёсатида.

Билиш муҳим

Аккаунт ва маълумотларни ўчириш бўйича саволлар: info@salomuy.uz. «SALOMUY» МЧЖ ХИИК, СТИР 311637498.