ФОЙДАЛАНУВЧИ ШАРТНОМАСИ

Кучга кириши

29.10.2026

1 АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР

  1. (1) Электрон почта манзили − Фойдаланувчи томонидан Рўйхатдан ўтиш жараёнида ёки кейинчалик Шахсий кабинетда маълумотларни ўзгартириш вақтида кўрсатилган Фойдаланувчининг электрон почта манзили (e-mail);
  2. (2)
    Аккаунт − Сайтнинг Рўйхатдан ўтиш ёки Аутентификациядан сўнг Фойдаланувчи учун очиқ бўлган ва қуйидагиларни таъминловчи шахсий қисми:
    • Фойдаланувчини индивидуаллаштириш;
    • Фойдаланувчи томонидан Хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш;
    • Шартнома шартлари асосида SALOMUY ва Фойдаланувчи ўртасида ахборот алмашиш;
    • SALOMUY томонидан Фойдаланувчининг Хизматлардан, шу жумладан SALOMUY интеллектуал фаолият натижаларидан фойдаланиш ҳуқуқини амалга оширишини назорат қилиш;
  3. (3) Аутентификация − Фойдаланувчининг Шахсий кабинетга киришда Ҳисоб маълумотларини киритиш йўли билан Аккаунтга кириш ҳуқуқини олиш жараёни;
  4. (4) Маълумотлар базаси − объектив шаклда тақдим этилган, таҳлилий ва статистик маълумотлар, бозор шарҳларини ўз ичига олган, Сайт ёрдамида кириш таъминланадиган ҳамда ЭҲМ учун дастурлар ёрдамида ушбу ахборот материалларини Фойдаланувчи Сайт ёрдамида топиши ва ишлов бериши мумкин бўладиган тарзда тизимлаштирилган ахборот материаллари мажмуи;
  5. (5) Қурилма идентификаторлари – Device ID, push-токен (муайян қурилмага push-билдиришномалар юбориш учун ноёб идентификатор), IP-манзил, қурилма ва операцион тизим ҳақидаги маълумотлар.
  6. (6) Тасдиқлаш коди − Фойдаланувчининг Сайтдаги ҳаракатларини ва Шахсий кабинетга киришини тасдиқлаш учун мўлжалланган, Фойдаланувчига Мобил телефон рақамига SMS-хабар кўринишида юбориладиган ноёб белгилар кетма-кетлиги (амал қилиш вақти чекланган ва бир марта фойдаланиш мумкин бўлган);
  7. (7) Алоқа телефон рақами − Эълонда ҳамда Сайтнинг бошқа бўлимлари ва хизматларида алоқа рақами сифатида кўрсатилган мобил, шаҳар ёки бошқа форматдаги телефон рақами;
  8. (8) Фойдаланувчи контенти − Сайтда жойлаштириладиган ёки Фойдаланувчи томонидан Сайтдан фойдаланиш орқали намойиш этиладиган ҳар қандай ахборот ва интеллектуал фаолият натижалари.
  9. (9) Мижознинг шахсий кабинети (МШК) − Фойдаланувчи ҳисобланган жисмоний шахснинг Хизматлардан фойдаланиш учун Логин ва Тасдиқлаш коди ёрдамида Сайтдаги Аккаунтга кириш интерфейси бўлиб, у Фойдаланувчилар ва SALOMUYга электрон шаклда масофавий ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш имконини беради;
  10. (10) Ҳамкорнинг шахсий кабинети (ҲШК) - Фойдаланувчи ҳисобланган Ҳамкорнинг Хизматлардан фойдаланиш учун Логин ва Тасдиқлаш коди ёрдамида Сайтдаги Аккаунтга кириш интерфейси бўлиб, у Фойдаланувчилар, Ҳамкорлар ва SALOMUYга электрон шаклда масофавий ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш имконини беради;
  11. (11) Логин − Фойдаланувчининг мобил телефон рақами;
  12. (12) Мобил илова – iOS, Android, HarmonyOS ва бошқа операцион тизимлар бошқарувидаги мобил қурилмаларга (смартфонлар, планшетлар) ўрнатиш ва улардан фойдаланиш учун мўлжалланган, иловалар дўконларидан юклаб олиш мумкин бўлган, Сайт ва SALOMUY Хизматлари функционалига киришни таъминловчи дастурий таъминот;
  13. (13) Мобил телефон рақами − Фойдаланувчи томонидан Рўйхатдан ўтиш жараёнида ёки кейинчалик Шахсий кабинетда маълумотларни ўзгартириш вақтида, шу жумладан Сайтда хизматларни расмийлаштиришда ёки улардан фойдаланиш нияти бўлганда кўрсатилган ва тасдиқланган Фойдаланувчининг мобил телефон рақами;
  14. (14) Кўчмас мулк объекти − кўчмас мулк (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 83-моддаси) ёки қурилиш объектига бўлган талаб ҳуқуқлари (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 майдаги ПҚ-4732-сон қарорига илованинг 3-банди).
  15. (15) Эълон − Сайтнинг функционал имкониятларидан фойдаланган ҳолда сотиш/ижарага бериш учун таклиф этилаётган Кўчмас мулк объекти ёки бошқа товарлар/ишлар/хизматлар ҳақида Сайтда жойлаштирилган ахборот хабари;
  16. (16) Ҳамкор − Ҳамкорнинг шахсий кабинетида рўйхатдан ўтган ва Сайтда анкетани тўлдирган юридик шахс, якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахс. Ҳамкор номидан унинг вакиллари: ходимлар, агентлар ва бошқа шахслар ҳам, ваколатлар қандай расмийлаштирилганидан қатъи назар, иштирок этиши мумкин. Ҳамкор ўз вакилларининг ҳаракатлари учун тўлиқ жавобгар бўлади;
  17. (17) Фойдаланувчи − Сайтга ташриф буюрувчи жисмоний шахс ёки Ҳамкор (унинг вакили). Рўйхатдан ўтган Фойдаланувчига Хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам берилади;
  18. (18) ЭҲМ учун дастур − электрон ҳисоблаш машиналари (кейинги ўринларда – ЭҲМ) ва бошқа компьютер қурилмаларининг муайян натижага эришиш мақсадида ишлашига мўлжалланган, ЭҲМ учун дастурни ишлаб чиқиш жараёнида олинган тайёрлов материаллари ва у ҳосил қиладиган аудиовизуал тасвирларни ўз ичига олган, Сайтнинг ишлашини таъминловчи ва (ёки) SALOMUY фаолиятини таъминлаш учун бошқа функцияларни бажарувчи, объектив шаклда тақдим этилган маълумотлар ва буйруқлар мажмуи;
  19. (19) Рўйхатдан ўтиш − Фойдаланувчининг Сайтдаги кўрсатмаларга мувофиқ фойдаланувчи интерфейсининг махсус шаклидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган, Шахсий кабинетда Аккаунтни шакллантириш ва Хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқини олиш мақсадида Мобил телефон рақамини тақдим этишни ўз ичига олган ҳаракатлари мажмуи;
  20. (20) ИФН − интеллектуал фаолият натижалари ва уларга тенглаштирилган юридик шахслар, товарлар, ишлар, хизматлар ва корхоналарни индивидуаллаштириш воситалари.
  21. (21) Сайт − salomuy.uz манзилида жойлаштирилган, барча даражадаги доменларни ўз ичига олган, Интернет тармоғига уланган турли фойдаланувчи қурилмаларидан, шу жумладан Мобил илова орқали кириш таъминланадиган, Фойдаланувчига ахборотни кўриш ва қидириш, шунингдек Сайт функционалида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш имконини берувчи интернет-ресурс.
  22. (22) Хизматлар − Сайтнинг функционал имкониятлари, шу жумладан Сайт доирасида Фойдаланувчилар учун мавжуд бўлган, SALOMUY интеллектуал фаолият натижаларига ва (ёки) Фойдаланувчиларга SALOMUY ёки учинчи шахслар томонидан Сайтнинг функционал имкониятларидан фойдаланган ҳолда кўрсатиладиган хизматларга кириш ҳуқуқини берувчи хизматлар ва воситалар;
  23. (23) Тизим − SALOMUY томонидан Сайтнинг Шахсий кабинетлари ишлашини қўллаб-қувватлаш, Фойдаланувчилар ва SALOMUY ўртасида ахборот алмашинувини таъминлаш, шунингдек Фойдаланувчилар томонидан Сайтда амалга ошириладиган ҳаракатларни автоматик қайд этиш мақсадида фойдаланиладиган дастурий воситалар мажмуи;
  24. (24) Ҳисоб маълумотлари − Аккаунтга кириш учун мўлжалланган Логин ва Тасдиқлаш коди;
  25. (25) Чат − Сайтда ва Мобил иловада Фойдаланувчилар ўртасида хабар алмашиш хизмати;
  26. (26) Push-билдиришномалар – Фойдаланувчига Мобил илова орқали юбориладиган хабарлар;

1.1 Бошқа атамалар

Агар Шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, қолган атамалар ва таърифлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ уларга бериладиган маънога эга.

2 УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

2.1 Шартномани тузиш тўғрисидаги оммавий таклиф

  1. 2.1.1 Фойдаланувчи шартномаси (кейинги ўринларда − Шартнома) хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона шаклидаги «SALOMUY» масъулияти чекланган жамиятининг («SALOMUY» МЧЖ ХИИК), рўйхатдан ўтказиш рақами № 2580786, СТИР 311637498, манзили: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Олмазор МФЙ, Ўқчи кўчаси, 3 уй (кейинги ўринларда − «SALOMUY»), Интернет тармоғи фойдаланувчиларига (кейинги ўринларда − Фойдаланувчи) қаратилган, Шартномада назарда тутилган шартларда salomuy.uz манзилида жойлаштирилган интернет-ресурсдан (кейинги ўринларда − Сайт) фойдаланиш тўғрисида шартнома тузиш ҳақидаги оммавий таклифидир.
  2. 2.1.2 Шартнома Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 369-моддасининг иккинчи хатбошиси маъносида оммавий оферта ҳисобланади.

2.1.3. Шартнома ҳам Сайтдан, ҳам Мобил иловадан фойдаланишга, шу жумладан уни ўрнатиш, рўйхатдан ўтиш, авторизация, функциялардан фойдаланиш, push-билдиришномалар, тескари алоқа, аналитика ва бошқа Хизматларга нисбатан қўлланилади.

2.2 Шартномани Рўйхатдан ўтган Фойдаланувчиларга нисбатан қўллаш шартлари

  1. 2.2.1 Рўйхатдан ўтган Фойдаланувчилар ва Ҳамкорларга нисбатан Шартноманинг барча шартлари қўлланилади.

2.3 Шартномани Рўйхатдан ўтмаган Фойдаланувчиларга нисбатан қўллаш шартлари

  1. 2.3.1 Рўйхатдан ўтмаган Фойдаланувчиларга нисбатан Шартноманинг Хизматлардан фойдаланиш ва Рўйхатдан ўтишга оид қоидаларидан ташқари барча шартлари қўлланилади.

2.4 Шартномани қабул қилиш усули (акцепт)

  1. 2.4.1
    Фойдаланувчи томонидан Сайтдан фойдаланишга қаратилган қуйидаги конклюдент ҳаракатлардан бирини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 370-моддасининг биринчи хатбошиси маъносида Фойдаланувчи томонидан Шартноманинг тегишли санада амалда бўлган таҳриридаги шартларини қабул қилиш (акцепт) ҳисобланади, шу жумладан:
    • Сайтда жойлаштирилган ахборотни кўриш ёки қидириш;
    • Сайтда Рўйхатдан ўтиш;
    • Сайтга ҳар бир кейинги кириш;
    • Сайтдаги тегишли тугмани босиш.
  2. 2.4.2 Агар Фойдаланувчи Шартнома шартларига рози бўлмаса, у Сайтдан фойдаланишни тўхтатиши лозим.
  3. 2.4.3 Мобил иловада Рўйхатдан ўтиш ва Эълонларни жойлаштириш фақат Фойдаланувчи тегишли майдонга белги қўйиш орқали Шартнома, Эълонларни жойлаштириш қоидалари ва SALOMUYнинг Шахсий маълумотларни қайта ишлаш сиёсатига розилигини тасдиқлагандан кейингина мумкин.

2.5 Шартноманинг амал қилиш муддати

  1. 2.5.1 Шартнома Фойдаланувчи томонидан акцепт қилинган пайтдан бошлаб кучга киради, номуайян муддатга амал қилади ва Фойдаланувчи Сайтдан фойдаланадиган бутун вақт давомида юридик кучини сақлайди.

2.6 Шартномани ўзгартириш

  1. 2.6.1 Шартнома SALOMUY томонидан исталган вақтда Фойдаланувчини хабардор қилмасдан, шу жумладан Мобил илова функционали ёки амалдаги қонунчилик ўзгариши муносабати билан ўзгартирилиши мумкин.
  2. 2.6.2 Шартноманинг янги таҳрири Сайтда қуйидаги ҳавола бўйича жойлаштирилган санадан бошлаб кучга киради: https://salomuy.uz/terms
  3. 2.6.3 Фойдаланувчи Шартноманинг амалдаги таҳрири билан танишиши ва Шартнома шартларини ўзгаришлар юзасидан текшириб бориши лозим.
  4. 2.6.4 Фойдаланувчи киритилган ўзгаришларга рози бўлмаса, у Сайтга киришдан воз кечиши ва ундан фойдаланишни тўхтатиши шарт.

2.7 Мобил илова

  1. 2.7.1 Мобил илова App Store (Apple Inc.), Google Play (Google LLC) ва бошқа иловалар дўконлари орқали тарқатилади. Мобил иловани юклаб олиш ва ундан фойдаланишга Шартномадан ташқари тегишли иловалар дўконининг қоидалари ҳам қўлланилади.
  2. 2.7.2 Шартнома SALOMUY ва Фойдаланувчи ўртасида тузилади. Apple Inc., Google LLC ва иловалар дўконларининг бошқа эгалари Шартнома тарафлари ҳисобланмайди, Мобил илова ва унинг мазмуни учун жавобгар бўлмайди ҳамда уни техник қўллаб-қувватлаш ва унга хизмат кўрсатиш мажбуриятига эга эмас. Мобил илова, шу жумладан у билан боғлиқ Фойдаланувчилар ва учинчи шахсларнинг даъволарини кўриб чиқиш учун SALOMUY жавобгар бўлади.
  3. 2.7.3 Apple Inc. ва унинг шўъба компаниялари Шартнома бўйича App Store'дан юклаб олинган Мобил иловадан фойдаланиш қисмида учинчи шахс-фойда олувчилар ҳисобланади ва ушбу қисмда Фойдаланувчидан Шартномани бажаришни талаб қилишга ҳақли.

3 ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

3.1 Предмет

  1. 3.1.1 Шартномага кўра SALOMUY Фойдаланувчига Шартнома шартлари асосида Сайт ва Хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради, Фойдаланувчи эса ўзига берилган ҳуқуқдан фақат Шартномада назарда тутилган ҳуқуқлар доирасида ва усулларда фойдаланиш мажбуриятини олади.
  2. 3.1.2 Фойдаланувчи томонидан Сайтда очиқ жойлаштирилган ахборотни, шу жумладан Эълонларни кўриш Рўйхатдан ўтишни талаб қилмайди.
  3. 3.1.3 Фойдаланувчига Сайт функционалидан тўлиқ ҳажмда фойдаланиш ҳуқуқи, шу жумладан Хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқи Рўйхатдан ўтгандан кейин берилади.

3.2 Қўшимча шартлар

  1. 3.2.1 Айрим Хизматлардан фойдаланишга нисбатан қўшимча шартлар, қоидалар ва чекловлар белгиланиши мумкин.
  2. 3.2.2 SALOMUY исталган вақтда Хизматларни тақдим этиш шартларини қайта кўриб чиқиш ёки ўзгартириш, Сайт ва Хизматларнинг функционал имкониятларини, шу жумладан Фойдаланувчининг Хизматлар ёки Сайтнинг функционал имкониятларига кириш шартларини тўлдириш, ўзгартириш, чеклаш, кенгайтиришга ҳақли.
  3. 3.2.3 Фойдаланувчи SALOMUY хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ шартномалар (келишувлар) тузиш ва бажариш, маълумотлар, хатлар, маълумотномалар, шартномалар ва бошқа ҳар қандай ҳужжатларни тасдиқлаш учун ваколатли шахс имзосининг факсимиле нусхасидан ва/ёки муҳрнинг механик ва/ёки электрон-рақамли нусха кўчириш воситалари ёрдамида қўйилган график тасвиридан фойдаланишга ҳақли эканлигига розилик билдиради.
  4. 3.2.4 Фойдаланувчи Шахсий кабинет Фойдаланувчилар ва SALOMUY ўртасида ахборот алмашишнинг юридик аҳамиятга эга канали эканлигига, Фойдаланувчи томонидан Шахсий кабинет орқали юбориладиган ҳужжатлар ва маълумотлар қоғоздаги ҳужжатларга тенг кучга эга эканлигига розилик билдиради.

3.3 Лицензия

  1. 3.3.1 Фойдаланувчи SALOMUYга Фойдаланувчининг контенти/ахбороти ва унга киритилган ИФНдан оддий (номутлақ) лицензия шартларида, сублицензия бериш ҳуқуқи билан, муаллиф номини кўрсатган ҳолда ва кўрсатмасдан, бутун дунё ҳудудида ҳар қандай усулда муддатсиз фойдаланиш ҳуқуқини беғараз беради.

Мазкур лицензия Фойдаланувчи томонидан контент/ахборот Маълумотлар базасига киритилган (юклаб олинган) пайтда берилган ҳисобланади.

  1. 3.3.2 SALOMUY Фойдаланувчининг контенти/ахборотидан Шартномани бажариш (шу жумладан Шартноманинг 14.1.3-бандида назарда тутилган тартибда), Сайтни яхшилаш учун, маркетинг ва ахборот мақсадларида фойдаланишга ҳақли.

3.4 Ҳаракатларнинг тенг кучлилиги

SALOMUY томонидан Шартноманинг 3.1, 4.3 − 4.4-бандлари доирасида ва Фойдаланувчи томонидан 3.3-банди доирасида амалга ошириладиган ҳаракатлар тенг кучлидир.

4 ИФНДАН ФОЙДАЛАНИШ ЧЕГАРАЛАРИ

4.1 SALOMUY ИФНи

  1. 4.1.1 Турдош ҳуқуқлар объектлари ва ИФНга, шу жумладан Сайт, ЭҲМ учун дастурлар, Маълумотлар базалари, интерфейснинг график безаги (дизайни), фирма номи, SALOMUY товар белгиларига, шу жумладан salomuy.uz домен номи таркибида фойдаланиладиганларига бўлган мутлақ ҳуқуқлар SALOMUYга тегишли.
  2. 4.1.2 Сайтдаги Маълумотлар базаларига, шу жумладан Эълонлар базаси ҳамда бозорнинг таҳлилий ва статистик шарҳларига бўлган ҳуқуқлар SALOMUYга тегишли.

4.2 ИФН ва Маълумотлар базаларидан фойдаланишнинг умумий қоидалари

  1. 4.2.1 ИФНдан ушбу Шартномада аниқ рухсат берилмаган ҳар қандай фойдаланиш, уларни ажратиб олиш, нусхалаш, қайта ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, тарқатиш, Интернет тармоғида эркин фойдаланиш учун жойлаштириш (эълон қилиш), оммавий ахборот воситаларида фойдаланиш ёки ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай усулда бошқача фойдаланиш ҳуқуқ эгасининг (SALOMUY) олдиндан ёзма рухсатисиз тақиқланади.
  2. 4.2.2 Фойдаланувчига Сайт Маълумотлар базаларидаги материаллардан учинчи шахсларнинг ва ўзининг маълумотлар базаларини тўлдириш учун фойдаланиш тақиқланади.
  3. 4.2.3 Учинчи шахслар томонидан SALOMUYга Фойдаланувчи ИФНга бўлган ҳуқуқларни бузганлиги билан боғлиқ даъволар қўйилган тақдирда, Фойдаланувчи учинчи шахслар билан юзага келган келишмовчиликларни ўз номидан ва ўз ҳисобидан ҳал қилиш мажбуриятини олади.

4.3 SALOMUY ИФНидан Фойдаланувчи томонидан фойдаланиш ҳуқуқи

  1. 4.3.1
    Сайтдан фойдаланиш муддатига SALOMUY Фойдаланувчига Сайтдан фойдаланиш учун зарур бўлган Маълумотлар базалари ва ЭҲМ учун дастурлардан қуйидаги усулларда фойдаланишга оддий (номутлақ) лицензияни беғараз беради:
    • ЭҲМ учун дастурлар ва Маълумотлар базаларига масофадан кириш ҳуқуқи;
    • Маълумотлар базаларидан Кўчмас мулк объектлари ҳақидаги ахборотни автоматлаштирилмаган тарзда ажратиб олиш ва ундан кейинчалик шахсий нотижорат мақсадларда ва (ёки) ўзи учун кўчмас мулк билан битимлар тузиш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқи;
    • Маълумотлар базаларида Эълонларни, шу жумладан ЭҲМ учун дастурлардан фойдаланган ҳолда жойлаштириш ҳуқуқи;
    • Фойдаланувчи ахборотини жойлаштириш мақсадида ЭҲМ учун дастурлар ёрдамида Маълумотлар базаларига унча катта бўлмаган ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи;
    • Маълумотлар базаларида, шунингдек МШК, ҲШКда жойлаштирилган Фойдаланувчи маълумотларини сақлаш, ўзгартириш ва ўчириш ҳуқуқи;
    • ҳуқуқлари SALOMUYга тегишли бўлган Кўчмас мулк объектларининг фотосуратлари ёки бошқа график тасвирларидан, шунингдек Кўчмас мулк объектлари (режаси) ҳақидаги видеороликлар, аудиовизуал асарлардан шахсий нотижорат мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқи.

4.4 SALOMUYнинг таҳлилий ва статистик маълумотларига кириш

4.4.1. SALOMUY Сайтда таҳлилий, маълумотнома ва статистик ахборотни, бозор шарҳларини, шу жумладан Маълумотлар базалари шаклида жойлаштиришга ҳақли. Фойдаланувчи ушбу ахборот билан танишишга ва ундан фақат таҳлилий ва статистик мақсадларда фойдаланишга ҳақли. Фойдаланувчига материалларни ажратиб олиш ва улардан ушбу бандда кўрсатилмаган мақсадларда фойдаланиш, шунингдек Шартноманинг 10.1.3-бандида кўрсатилган усуллар билан ахборотни ажратиб олиш тақиқланади. Мазкур маълумотлардан бошқача фойдаланиш фақат ушбу маълумотлар ва Маълумотлар базаларининг ҳуқуқ эгаси сифатида SALOMUYнинг рухсати билан мумкин.

4.4.2. Сайтдаги таҳлилий, маълумотнома ва статистик ахборотдан, бозор шарҳларидан фойдаланиш ва уларни иқтибос келтиришга фақат ўзгартирилмаган ҳолда ва бундай маълумотлар манбаига мажбурий ҳавола билан рухсат этилади: salomuy.uz.

4.4.3. SALOMUY Фойдаланувчига таҳлилий, маълумотнома ва статистик ахборот, бозор шарҳлари тўлиқ бўлишини ва Фойдаланувчи ўзини қизиқтирган мавзу бўйича барча ахборотни олишини кафолатламайди, шунингдек тақдим этилган маълумотларнинг мутлақ аниқлиги/долзарблиги учун жавобгар эмас. SALOMUY мазкур маълумотларнинг Фойдаланувчи учун тижорий яроқлилиги ва фойдалилигига кафолат бермайди.

5 МШКда РЎЙХАТДАН ЎТИШ

5.1 МШКда рўйхатдан ўтиш усулини танлаш

МШКда Рўйхатдан ўтишда Фойдаланувчи Сайтдаги кўрсатмаларга мувофиқ ўзи учун қулай бўлган Рўйхатдан ўтиш усулини танлайди.

5.2 Мобил телефон рақами орқали Рўйхатдан ўтиш

  1. 5.2.1 Фойдаланувчи Мобил телефон рақамини кўрсатади ва Тасдиқлаш коди ёрдамида унга кириш имкони борлигини тасдиқлайди.
  2. 5.2.2 Агар Мобил телефон рақами илгари бошқа шахсга қайта расмийлаштирилган бўлса ёки Фойдаланувчи илгари МШКни ўчиришни сўраган бўлса, аллақачон фойдаланилаётган Мобил телефон рақамига янги Аккаунт яратиш мумкин.
  3. 5.2.3 Фойдаланувчи Рўйхатдан ўтиш жараёнида кўрсатилган Мобил телефон рақамини Шартнома шартлари ва Сайтдаги кўрсатмаларга мувофиқ ўзгартиришга ҳақли.
  4. 5.2.4 Мобил телефон рақами тасдиқлангандан сўнг Фойдаланувчи МШКда Рўйхатдан ўтказилади.
  5. 5.2.5 Мобил иловада Рўйхатдан ўтиш Мобил телефон рақами ва Тасдиқлаш кодидан фойдаланган ҳолда Сайтда рўйхатдан ўтишга ўхшаш тартибда амалга оширилади.

5.3 Аккаунт яратиш

  1. 5.3.1 Рўйхатдан ўтиш натижалари бўйича автоматик режимда Аккаунт яратилади.
  2. 5.3.2 Рўйхатдан ўтиш жараёнида яратилган Аккаунт фақат битта Мобил телефон рақамига бириктирилиши мумкин.

5.4 Фойдаланувчини текшириш

  1. 5.4.1 SALOMUY Сайтдан фойдаланишда ва Рўйхатдан ўтиш жараёнида Фойдаланувчи томонидан тақдим этиладиган ахборотнинг тўғрилигини текшириш учун мавжуд техник ечимлардан фойдаланишга ҳақли.
  2. 5.4.2 SALOMUY Фойдаланувчи Сайтда Ҳисоб маълумотлари ёки бошқа ахбороти кўрсатилган шахс эканлигини кафолатлай олмайди.
  3. 5.4.3 SALOMUY Фойдаланувчи томонидан Сайтда кўрсатиладиган ахборот ҳақиқатга мос келишини кафолатлай олмайди.
  4. 5.4.4 МШКда амалга оширилган барча ҳаракатлар Фойдаланувчи номидан амалга оширилган деб ҳисобланади.
  5. 5.4.5 Фойдаланувчи ўз шахсини тасдиқлаш мақсадида MyID биометрик идентификация ахборот тизимидан («UZINFOCOM» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ, кейинги ўринларда – MyID) фойдаланган ҳолда идентификация тартибидан ўтишга ҳақли. Мазкур идентификация усули танланганда SALOMUY MyID орқали идентификациядан ўтиш натижаси ва мақоми ҳақидаги маълумотларга ишлов бериши мумкин.

6 ҲШКда РЎЙХАТДАН ЎТИШ

6.1 Рўйхатдан ўтиш усули

  1. 6.1.1
    SALOMUYда ҲШКни рўйхатдан ўтказиш учун Ҳамкор қуйидаги маълумотларни кўрсатади:
    • Мобил телефон рақами;
    • Электрон почта манзили (мавжуд бўлса).

6.2 Шахсни тасдиқлаш

Идентификация мақсадида ҲШКни рўйхатдан ўтказаётган Ҳамкор вакили SALOMUYга ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши лозим.

6.3 Ҳамкорни текшириш

  1. 6.3.1 ҲШКни рўйхатдан ўтказишда ва ҲШКдан фойдаланиш жараёнида Ҳамкор SALOMUY томонидан Ҳамкорларга қўйиладиган талабларга мувофиқлик текширувидан ўтади.
  2. 6.3.2 SALOMUY ҳам Рўйхатдан ўтиш жараёнида, ҳам ундан кейин ваколатларни текшириш ва тасдиқлаш учун Ҳамкордан ҳужжатлар ёки ахборот сўрашга ҳақли.
  3. 6.3.3 Текширувдан муваффақиятли ўтилмаган тақдирда Ҳамкор учун Сайт Хизматлари мавжуд бўлмаслиги ёки ҲШКга кириш чекланиши мумкин.

6.4 ҲШКда Рўйхатдан ўтишни якунлаш

6.4.1. Ҳамкорни SALOMUY талабларига мувофиқлик юзасидан текшириш ва Ҳамкор вакилининг шахсини тасдиқлаш якунлангандан сўнг ҲШКда Рўйхатдан ўтиш амалга оширилади.

6.5 ҲШКга кириш

  1. 6.5.1 Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли якунлангандан сўнг Ҳамкор ҲШКга кириш ҳуқуқини олади ва SALOMUYда Ҳамкорлар учун мавжуд бўлган функционалдан фойдаланиши мумкин.
  2. 6.5.2 ҲШКга Ҳамкор, шунингдек Ҳамкор Сайтдаги кўрсатмаларга мувофиқ ҲШКга уланган шахслар – Ҳамкор вакиллари кириш ҳуқуқига эга.
  3. 6.5.3 Ҳамкор ўз вакиллари Ҳамкор номидан ва унинг манфаатларини кўзлаб ҳаракатларни, шу жумладан ҲШКда амалга ошириш мумкин бўлган юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга ошириш учун барча зарур ваколатларга эга эканлигини кафолатлайди. Ҳамкор ўз вакиллари ҲШКда берилган ролларга қараб юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни, шу жумладан ҲШКда жойлаштирилган оферталарни акцепт қилиш орқали ва бошқа усулларда SALOMUY билан шартномалар тузиш ваколатига эга эканлигини кафолатлайди.
  4. 6.5.4 Рўйхатдан ўтаётиб, Ҳамкор вакили бунинг учун Ҳамкордан олинган тегишли ваколатларга эга эканлигини кафолатлайди.
  5. 6.5.5 Ҳамкор ўзи томонидан ҲШКга қўшилган шахсларнинг ҳаракатлари учун, шунингдек ҲШКни рўйхатдан ўтказиш ва Ҳамкор номидан ҲШКни бошқариш мақсадида ишончнома асосида Ҳамкор номидан ҳаракат қилиш ваколатига эга бўлган шахснинг ҳаракатлари ва у томонидан ҲШКда жойлаштирилган оферталарни акцепт қилиш орқали ва бошқа усулларда SALOMUY билан тузилган шартномалар учун тўлиқ жавобгар бўлади.
  6. 6.5.6 Ҳамкор Ҳамкор вакилларининг ҳаракатлари туфайли юзага келиши мумкин бўлган барча салбий оқибатлар, шу жумладан ҲШКга кириш имкониятини қўлга киритган учинчи шахсларнинг виждонсиз ёки ғайриқонуний ҳаракатлари билан боғлиқ хавфларни ўз зиммасига олади.
  7. 6.5.7 ҲШКда амалга оширилган барча ҳаракатлар Ҳамкор номидан амалга оширилган деб ҳисобланади.

7 АУТЕНТИФИКАЦИЯ

7.1 Аутентификация усулини танлаш

Фойдаланувчи ўзининг Ҳисоб маълумотларини (Логин ва Тасдиқлаш кодини) киритиш орқали МШК/ҲШКга ҳам Сайт, ҳам Мобил илова орқали киришга ҳақли.

7.2 Киришни тиклаш

  1. 7.2.1 Зарур бўлганда Фойдаланувчи МШК/ҲШКдаги ўз Аккаунтига киришни тиклаши мумкин.
  2. 7.2.2 Киришни тиклаш учун Фойдаланувчи МШК/ҲШК илгари рўйхатдан ўтказилган Мобил телефон рақамини кўрсатиши ва Тасдиқлаш кодини киритиши лозим.
  3. 7.2.3 Фойдаланувчига нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилган тақдирда SALOMUY Фойдаланувчига МШК/ҲШКга киришни тиклашни рад этиши мумкин.

7.3 Аккаунтни ўчириш

  1. 7.3.1 Фойдаланувчи исталган вақтда ўз Аккаунтини Мобил илованинг профиль созламалари бўлимида ёки Сайтда, шунингдек Мобил иловани ўрнатмасдан — https://salomuy.uz/delete_account ҳаволаси орқали ўчиришга ҳақли.
  2. 7.3.2 Аккаунт ўчирилгандан сўнг Фойдаланувчи томонидан жойлаштирилган Эълонлар нашрдан олиб ташланади, Фойдаланувчининг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш эса SALOMUYнинг Шахсий маълумотларни қайта ишлаш сиёсатида белгиланган тартиб ва муддатларда тўхтатилади.

8 САЙТДАН ФОЙДАЛАНИШ

  1. 8.1. Барча Фойдаланувчилар Сайтда, шу жумладан бошқа Фойдаланувчилар томонидан жойлаштирилган Эълонлар ва ахборотни кўриш ва қидириш имкониятига эга.
  2. 8.2.
    Рўйхатдан ўтган Фойдаланувчига қўшимча имкониятлар берилади:
    • Эълонлар ва ахборот жойлаштириш;
    • Хизматлардан фойдаланиш.

9 ХАБАРЛАР ЮБОРИШ

9.1 Тизим хабарлари

  1. 9.1.1 SALOMUY Фойдаланувчига Рўйхатдан ўтиш, Аутентификация жараёни ёки Сайтнинг ишлаши билан боғлиқ тизим хабарларини юборишга ҳақли.

9.2 Ахборот ва хизмат хусусиятидаги хабарлар

  1. 9.2.1 SALOMUY Фойдаланувчига ахборот ва хизмат хусусиятидаги хабарларни юборишга ҳақли.
  2. 9.2.2 Хабарлар Шахсий кабинет орқали, электр алоқа хабарлари, шу жумладан SMS, Мобил иловадаги PUSH-билдиришномалар, Электрон почта манзилига хабарлар шаклида ва телефон қўнғироғи орқали юборилиши мумкин.

9.2.3. Фойдаланувчи исталган вақтда Мобил илова созламалари орқали ёки SALOMUY манзилига тегишли билдиришнома юбориш йўли билан ахборот ва хизмат хусусиятидаги хабарларни олишдан воз кечишга ҳақли.

9.2.4. Реклама хусусиятидаги хабарлар, шу жумладан Push-билдиришномалар Фойдаланувчига фақат унинг Мобил илова интерфейсида ёки Сайтда билдирилган розилиги мавжуд бўлганда юборилади. Фойдаланувчи исталган вақтда Мобил илова созламаларида розилигини қайтариб олишга ҳақли.

10 САЙТДА ЖОЙЛАШТИРИЛАДИГАН АХБОРОТ

10.1 Ахборот жойлаштиришнинг умумий қоидалари

  1. 10.1.1 Агар SALOMUY билан ёзма шаклда бошқача тарзда аниқ келишилмаган бўлса, Фойдаланувчи Сайтда Интернет тармоғидаги бошқа сайтларга гиперҳаволалар ёки Интернет тармоғидаги бошқа сайтлар ҳақидаги ахборотни, шунингдек ахборот-маслаҳат хизматлари, Кўчмас мулк объектлари билан битимлар тузишда воситачилик хизматлари рекламасини жойлаштирмаслик мажбуриятини олади.
  2. 10.1.2 Фойдаланувчи Сайтда илгари SALOMUY томонидан Сайтдан ўчирилган ахборотга айнан ўхшаш ахборотни қайта жойлаштириш бўйича ҳаракатларни амалга оширмаслик мажбуриятини олади.
  3. 10.1.3 Фойдаланувчи Сайт ва Маълумотлар базаларидан фойдаланишда ахборотни жойлаштириш, нусхалаш, ажратиб олиш, таҳрирлаш, ўчиришга қаратилган фойдаланувчи ҳаракатларини автоматлаштириш дастурлари ва (ёки) тизимларини, шунингдек бундай дастурлар ёки автоматлаштириш тизимларидан фойдаланаётган Фойдаланувчи томонидан қолган Фойдаланувчилар учун стандарт бўлган Сайтдан фойдаланиш шартларига нисбатан бирор-бир устунликка эга бўлишга қаратилган дастурлар ёки автоматлаштириш тизимларини қўлламаслик мажбуриятини олади, бундай дастурлар ёки автоматлаштириш тизимларидан фойдаланиш учун Фойдаланувчи SALOMUYдан ёзма шаклда рухсат олган ҳоллар бундан мустасно.
  4. 10.1.4 Фойдаланувчи SALOMUYдан Сайт орқали, шу жумладан Чат орқали ва/ёки SALOMUY хизматларини кўрсатиш жараёнида олинган ахборот ва ҳужжатларни очиқ манбаларда, шу жумладан Интернет тармоғида ошкор қилмаслик ва тарқатмаслик мажбуриятини олади.

10.2 Тақиқланган ахборот

Фойдаланувчига Сайтдан фойдаланишда қуйидаги ахборотни юклаш, сақлаш, нашр қилиш, тарқатиш, ёзиш, шу жумладан Чатда, ва унга кириш ҳуқуқини бериш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланиш тақиқланади:

  • Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини ёки халқаро ҳуқуқ нормаларини бузадиган;
  • атайлаб нотўғри бўлган ва (ёки) Фойдаланувчиларни чалғитиши мумкин бўлган;
  • тижорат ёки бошқа сирга тааллуқли бўлган;
  • интеллектуал фаолият натижалари ва (ёки) индивидуаллаштириш воситалари тўғрисидаги қонун билан муҳофаза қилинадиган ахборотга тааллуқли бўлган;
  • кириш чекланган ва (ёки) Фойдаланувчи тарқатиш ҳуқуқига эга бўлмаган ахборотга тааллуқли бўлган;
  • бошқа фойдаланувчилар ёки учинчи шахсларга таҳдидларни ўз ичига олган, уларни обрўсизлантирадиган, ҳақорат қиладиган, шаъни ва қадр-қимматини камситадиган;
  • сўкиниш сўзларини ўз ичига олган;
  • зўравонлик ёки ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат саҳналарини ўз ичига олган;
  • жиноий фаолиятни тарғиб қиладиган ёки жиноий ҳаракатларни содир этиш бўйича маслаҳатлар, йўриқномалар ёки қўлланмаларни ўз ичига олган;
  • ҳар қандай сиёсий ташвиқотга қаратилган;
  • Сайтнинг функционал имкониятлари билан боғлиқ бўлмаган;
  • зарарли дастурларни ўз ичига олган;
  • фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа ҳуқуқ ва манфаатларини ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларини бузадиган.

10.3 Реклама

  1. 10.3.1 Фойдаланувчи томонидан Маълумотлар базаларида жойлаштириладиган, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 7 июндаги ЎРҚ-776-сон «Реклама тўғрисида»ги Қонунининг 5-моддасига мувофиқ реклама белгиларига эга бўлган ахборот реклама тўғрисидаги қонунчиликнинг барча талабларига мувофиқ бўлиши керак.
  2. 10.3.2 Фойдаланувчи реклама тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини мустақил равишда таъминлаши шарт.

10.4 Истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя қилиш

  1. 10.4.1 Сайтдан фойдаланишда, шунингдек Маълумотлар базаларида ахборот жойлаштиришда Фойдаланувчи истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилиши шарт.
  2. 10.4.2 Агар Фойдаланувчи томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилса, SALOMUY Шартномада назарда тутилган ҳар қандай жавобгарлик чораларини қўллашга ҳақли.

10.5 Учинчи шахсларнинг ахбороти (контенти)

  1. 10.5.1
    Фойдаланувчи қуйидагилардан хабардор қилинган ва уларга розилик билдиради:
    • Сайтда учинчи шахсларнинг (бошқа Фойдаланувчиларнинг) ахбороти жойлаштирилган;
    • Сайт Фойдаланувчиларга номаълум доирадаги шахсларга қаратилган ахборотни мустақил жойлаштириш, бошқа Фойдаланувчиларга эса − ўз хоҳишига кўра ва ўз жавобгарлиги остида тегишли битимни тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш имкониятини берувчи интернет-майдончадир;
    • Фойдаланувчилар томонидан Сайтда жойлаштириладиган ахборот SALOMUY томонидан ишончлилик, тўлиқлик ва қонунийлик талабларига мувофиқлиги юзасидан текширилмайди;
    • SALOMUY Фойдаланувчилар томонидан кўрсатилган ахборот, шу жумладан бундай ахборотнинг Фойдаланувчилар учун мавжудлиги ва Фойдаланувчилар томонидан ундан фойдаланиш оқибатлари учун жавобгар эмас;
    • Фойдаланувчилар томонидан кўрсатилган ахборотни бундай ахборот ҳуқуқ эгасининг ёзма розилигисиз нусхалаш, тарқатиш ва ундан бошқача фойдаланишга йўл қўйилмайди.
  2. 10.5.2 Фойдаланувчи Сайтда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ёки Шартнома талабларини бузувчи ахборотни ёхуд Фойдаланувчилар ва учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузувчи ахборотни аниқлаган тақдирда, Фойдаланувчи SALOMUYга тегишли мурожаат билан мурожаат қилиши мумкин.
  3. 10.5.3 Фойдаланувчи Сайтда ва Мобил иловада «Шикоят қилиш» функцияси ёрдамида Эълон, Чатдаги хабар ёки бошқа Фойдаланувчи устидан шикоят қилиши, шунингдек Чатда бошқа Фойдаланувчини блоклаши мумкин. Блокланган Фойдаланувчи уни блоклаган Фойдаланувчига хабар юбора олмайди.
  4. 10.5.4 SALOMUY шикоятларни улар келиб тушган пайтдан бошлаб 24 соат ичида кўриб чиқади ва қоидабузарлик тасдиқланган тақдирда тегишли ахборотни ўчиради ва (ёки) қоидабузарга нисбатан Шартномада назарда тутилган жавобгарлик чораларини қўллайди.

10.6 ИФНни Сайтда жойлаштириш қоидалари

  1. 10.6.1 Фойдаланувчи SALOMUYга ўзи томонидан Сайтда жойлаштириладиган ИФНга, шу жумладан фотосуратлар ёки бошқа график тасвирлар, видеороликлар, аудиовизуал асарлар, белгиларга бўлган ҳуқуқларнинг ҳуқуқ эгаси ёки қонуний эгаси эканлигига ва уларни Сайтда бундай жойлаштириш учинчи шахсларнинг муаллифлик, мутлақ ва бошқа ҳуқуқларини бузмаслигига кафолат беради.
  2. 10.6.2 Учинчи шахслар томонидан SALOMUYга даъволар қўйилган тақдирда, Сайтга ИФНни юклаган Фойдаланувчи учинчи шахслар билан юзага келган келишмовчиликларни ўз номидан ва ўз ҳисобидан ҳал қилиш мажбуриятини олади.
  3. 10.6.3 Учинчи шахслардан SALOMUYга уларнинг ИФНга бўлган ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисида даъволар келиб тушганда, SALOMUY учинчи шахсга Сайтда бундай ИФНни эълон қилган Фойдаланувчи ҳақидаги ахборотни маълум қилишга ва Фойдаланувчини келиб тушган даъво ҳақида хабардор қилишга ҳақли.

10.7 Ахборот жойлаштирганлик учун Фойдаланувчининг жавобгарлиги

  1. 10.7.1 Сайтдан фойдаланиш доирасида Фойдаланувчи фақат ишончли маълумотларни тақдим этиш мажбуриятини олади ва ўзи томонидан тақдим этилган ахборот учун тўлиқ жавобгар бўлади.

10.8 Жойлаштириладиган ахборотни текшириш

  1. 10.8.1 SALOMUY Фойдаланувчи томонидан Сайтдан фойдаланган ҳолда жойлаштириладиган ва тарқатиладиган ҳар қандай шаклдаги ахборотни олдиндан текшириш мажбуриятига эга эмас.
  2. 10.8.2 SALOMUY исталган вақтда ўз хоҳишига кўра Фойдаланувчи томонидан Сайтда жойлаштирилган ахборотни Шартнома шартларига риоя этилиши юзасидан танлама текширишни амалга ошириши мумкин.
  3. 10.8.3 SALOMUY ахборотни техник воситалардан, шу жумладан учинчи шахслар томонидан тақдим этилган воситалардан фойдаланган ҳолда автоматик режимда текширишга ҳақли.
  4. 10.8.4 Текширув натижалари бўйича SALOMUY томонидан қоидабузарликлар аниқланган тақдирда, SALOMUY бундай ахборотни жойлаштирган Фойдаланувчига нисбатан Шартномада назарда тутилган чораларни қўллашга ҳақли.

10.9 Ахборотни жойлаштиришни рад этиш

  1. 10.9.1 SALOMUY ўз хоҳишига кўра Фойдаланувчига Сайтдан фойдаланган ҳолда ахборотни жойлаштириш ва тарқатишни рад этишга ёки уни сабабларини тушунтирмасдан ўчиришга ҳақли.
  2. 10.9.2 Фойдаланувчи Сайтда ахборотни жойлаштириш ва тарқатиш билан боғлиқ хавфларни мустақил баҳолашига розилик билдиради.

10.10 Фойдаланувчи томонидан жойлаштирилган ахборотни ўчириш

SALOMUY қуйидаги ҳолларда Фойдаланувчи томонидан Сайтда жойлаштирилган ахборотни Фойдаланувчини хабардор қилмасдан ўчиришга ҳақли:

  • SALOMUYнинг фикрича, бундай ахборот бошқа Фойдаланувчилар ёки учинчи шахсларни чалғитиши мумкин бўлса;
  • мазкур ахборотга нисбатан SALOMUYда, шу жумладан учинчи шахслардан олинган, ушбу ахборот бошқа Фойдаланувчилар ёки учинчи шахсларнинг ҳуқуқларини бузиши ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлса;
  • мазкур ахборот Сайтдан фойдаланишда белгиланган бошқа талаблар ва қоидаларни, шу жумладан Эълонларни жойлаштириш қоидаларини бузса;
  • ахборот Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларини ёки Шартнома шартларини бузса.

11 ЭЪЛОНЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ

11.1 Эълонларни жойлаштириш қоидалари

  1. 11.1.1 Сайтда ва Мобил иловада Эълон жойлаштириш орқали Фойдаланувчи Сайтда https://salomuy.uz/placement_rules ҳаволаси бўйича жойлаштирилган «Эълонларни жойлаштириш қоидалари»га (кейинги ўринларда – Жойлаштириш қоидалари) риоя қилиш мажбуриятини олади. Фойдаланувчи томонидан Жойлаштириш қоидалари бузилганлиги учун Жойлаштириш қоидаларига мувофиқ жавобгарлик назарда тутилган. Жойлаштириш қоидалари SALOMUY томонидан исталган вақтда Фойдаланувчини хабардор қилмасдан ўзгартирилиши мумкин. Жойлаштириш қоидаларининг янги таҳрири у Сайтда https://salomuy.uz/placement_rules ҳаволаси бўйича жойлаштирилган санадан бошлаб кучга киради.
  2. 11.1.2 Сайтда ва Мобил иловада Эълон жойлаштириш орқали Фойдаланувчи Эълондаги тақдим этилган ахборот SALOMUYнинг хоҳишига кўра оммавий бўлиши мумкинлигига розилик билдиради.
  3. 11.1.3
    Фойдаланувчи ўзи томонидан Эълон жойлаштирилиши билан боғлиқ манфаатларига риоя этиш мақсадида, шу жумладан Эълонга бўлган талабни ошириш учун SALOMUY Эълондаги ахборотни Фойдаланувчининг шахсга доир маълумотларини узатмасдан учинчи шахсларга – SALOMUY ҳамкорларига ушбу учинчи шахсларнинг Интернет-ресурсларида Эълонни кейинчалик жойлаштириш учун қуйидаги таркибда узатишга ҳақли эканлигига розилик билдиради:
    • кўчмас мулк объекти ҳақидаги ахборот, шу жумладан кўчмас мулк объектининг фотосуратлари ва видеолари ва/ёки тавсифи Эълонда келтирилган бўлажак кўчмас мулк объекти лойиҳасининг тасдиқланган тасвирлари;
    • нарх;
    • Эълон тавсифи.

Бунда Фойдаланувчи исталган вақтда info@salomuy.uz электрон почта манзилига ўз воз кечиши ҳақида хабар бериш орқали сабабларини тушунтирмасдан учинчи шахсларнинг Интернет-ресурсларида Эълонни жойлаштиришдан воз кечишга ҳақли.

11.2 Эълонларга ишлов бериш

  1. 11.2.1 SALOMUY Эълонлар ва ахборотга таҳририй ишлов бериш (расмийлаштириш) ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
  2. 11.2.2 SALOMUY ахборотнинг мазмуний қисмини бузмасдан ўз хоҳишига кўра Эълонларга ўзгартиришлар киритишга ҳақли.

12 ЎРНИНИ БОСУВЧИ РАҚАМЛАР. ҚЎНҒИРОҚЛАРНИ ЁЗИБ ОЛИШ

12.1 Телефон рақамини ҳимоя қилиш

  1. 12.1.1 Фирибгарларга қарши курашиш ва Фойдаланувчиларни спамдан ҳимоя қилиш мақсадида SALOMUY Алоқа телефон рақамини яшириш ва ўрнини босувчи рақамни кўрсатиш имконини берувчи рақамни ҳимоя қилиш воситасидан фойдаланади.
  2. 12.1.2 SALOMUY Эълондаги, шунингдек Сайтнинг бошқа бўлимлари ва Хизматлардаги Алоқа телефон рақамини SALOMUY ўз хоҳишига кўра белгилайдиган телефон рақамига алмаштиришга ҳақли бўлиб, унга кирувчи қўнғироқлар Эълон эгасининг/Сайтнинг тегишли бўлимида (карточкасида) кўрсатилган шахснинг Алоқа телефон рақамига йўналтирилади. Йўналтириш билан боғлиқ харажатларни SALOMUY ўз зиммасига олади.
  3. 12.1.3 Рақами алмаштирилган Эълонлар ва Сайт бўлимлари Сайтда «Рақам ҳимояланган» белгиси ёки мазмунига кўра шунга ўхшаш бошқа белги билан белгиланади.

12.2 Рақамни алмаштиришга розилик

  1. 12.2.1 Сайтда Эълонда Алоқа телефон рақамини жойлаштириш ёки уни SALOMUYга бошқа шаклда/SALOMUYнинг бошқа Хизматида тақдим этиш орқали, шунингдек Эълонда ёки бошқа Хизматда кўрсатилган Алоқа телефон рақамига қўнғироқни бошлаш орқали Фойдаланувчи рақамни алмаштиришга ўз розилигини билдиради.

12.3 Қўнғироқлар мақсади

  1. 12.3.1 Рўйхатдан ўтган Фойдаланувчилар Эълонлар, битим шартлари ва SALOMUYнинг бошқа маҳсулотларини муҳокама қилиш учун Сайтнинг техник имкониятларидан фойдаланган ҳолда қўнғироқ қилишлари мумкин.
  2. 12.3.2 Хабарлар ва қўнғироқлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.
  3. 12.3.3 Сайтдаги хабарлар ва қўнғироқлар шахсий ҳисобланмайди.

12.4 Ёзиб олишга розилик

  1. 12.4.1 Фойдаланувчилар SALOMUYга Сайт ва Хизматлардан фойдаланиш доирасида Фойдаланувчи томонидан бошланган телефон ёки видеоқўнғироқ орқали амалга оширилган суҳбат, шунингдек ўрнини босувчи рақамдан фойдаланган ҳолдаги қўнғироқ Шартноманинг бажарилишини таъминлаш, SALOMUY Хизматлари ва SALOMUY хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида ёзиб олиниши ва сақланиши мумкинлигига розилик беради.
  2. 12.4.2 SALOMUY Хизматлар/Сайтдан қонуний фойдаланилишини таъминлаш, сифатни назорат қилиш, шунингдек таҳлилий мақсадларда Фойдаланувчилар томонидан ўрнини босувчи рақамлардан фойдаланган ҳолда телефон ёки видеоқўнғироқ орқали амалга оширилган суҳбатларни ёзиб олиш, сақлаш ва тинглашга ҳақли.

12.5 Ёзувни беришга розилик

  1. 12.5.1 Фойдаланувчи SALOMUYга Сайт ва Хизматлардан фойдаланиш доирасида амалга ошириладиган телефон ёки видеоқўнғироқ орқали, шу жумладан ўрнини босувчи рақамдан фойдаланган ҳолда амалга оширилган суҳбат ёзуви SALOMUY томонидан бундай суҳбатда бевосита иштирок этган бошқа Фойдаланувчига/Ҳамкорга ёки унинг вакили/ходимига тақдим этилиши мумкинлигига розилик беради.

12.6 Фойдаланувчи томонидан ёзувни нусхалаш ва беришни тақиқлаш

  1. 12.6.1 Фойдаланувчилар телефон ёки видеоқўнғироқ орқали амалга оширилган суҳбатларнинг тегишли ёзувларини Шартноманинг ушбу бўлимида кўрсатилган мақсадлардан фарқ қиладиган мақсадларда ҳар қандай усулда (бевосита ёки учинчи шахслар орқали) қайта ёзмаслик, нусхаламаслик ва тарқатмаслик мажбуриятини олади.

12.6.2. Ҳамкор ўз ходимлари/вакилларидан SALOMUY суҳбатларини ёзиб олиш, шунингдек бундай ёзувни Ҳамкор компанияси ичида бериш ва ундан фойдаланиш учун барча зарур ва талаб қилинадиган рухсатлар/розиликларни олганлигини кафолатлайди (тасдиқлайди). Ҳамкор, шунингдек, у ва унинг ходимлари/вакиллари Сайт ва Хизматлардан фойдаланиш доирасида амалга ошириладиган телефон ёки видеоқўнғироқ орқали, шу жумладан ўрнини босувчи рақамдан фойдаланган ҳолда амалга оширилган суҳбат ёзувларини ҳар қандай учинчи шахсларга тарқатмаслигини ва улардан фақат Ҳамкор ишининг сифатини назорат қилиш мақсадларига мувофиқ фойдаланишини кафолатлайди (тасдиқлайди).

13 АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ

13.1 Ахборот хавфсизлиги қоидалари

  1. 13.1.1
    Сайтдан фойдаланишда Фойдаланувчи Сайтнинг ахборот хавфсизлигини бузмаслиги ва қуйидаги қоидаларга риоя қилиши шарт:
    • Фойдаланувчи томонида дастурий хусусиятдаги ҳар қандай ўзгаришларни киритмаслик, шу жумладан ҳар қандай турдаги дастурий кодни, бажариладиган кодни жорий этмаслик, бошқа ҳар қандай объектларни жорий этмаслик;
    • бошқа шахс номидан Рўйхатдан ўтишни фақат Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ваколатлар мавжуд бўлгандагина амалга ошириш;
    • SALOMUY ва бошқа Фойдаланувчиларни ҳар қандай усулда чалғитмаслик;
    • муаллифи Фойдаланувчи бўлмаган, Сайтда жойлаштирилган ахборотни йўқ қилмаслик ва ўзгартирмаслик;
    • Сайтда жойлаштирилган ҳужжатлар ёки материалларда жойлаштирилган муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза қилиш белгилари ва ҳуқуқ эгаси ёки муаллифга оид бошқа кўрсатмаларни ўзгартирмаслик ва ўчирмаслик;
    • Сайтда жойлаштирилган ёки Сайтдан фойдаланган ҳолда олинган ахборотдан Сайтнинг мавзули мазмунидан фарқ қиладиган мақсадларда фойдаланмаслик;
    • бошқа шахсга тегишли мобил телефон рақамидан фойдаланган ҳолда Рўйхатдан ўтмаслик;
    • Сайт маълумотлар базаларидаги телефон рақамларидан Сайт фойдаланувчиларига хизматлар, ишлар ёки товарлар таклифлари билан қўнғироқ қилиш учун фойдаланмаслик;
    • Эълон ёки битимга қизиқиш бўлмаганда Фойдаланувчиларга қўнғироқ қилмаслик, Фойдаланувчиларга спам юбормаслик;
    • Ҳисоб маълумотларининг сақланиши ва махфийлигини кузатиб бориш ва уларни ваколатсиз учинчи шахсларга бермаслик. Фойдаланувчи Ҳисоб маълумотларини учинчи шахсларга берган тақдирда, Фойдаланувчи мазкур маълумотларни бериш натижасида SALOMUY ва (ёки) учинчи шахсларга етказилган зарар учун тўлиқ ҳажмда жавобгар бўлади;
    • Сайтда илгари SALOMUY томонидан ўчирилган ахборотга айнан ўхшаш ахборотни қайта жойлаштириш бўйича ҳаракатларни амалга оширмаслик;
    • Сайт ва Маълумотлар базаларидан фойдаланишда ахборотни жойлаштириш, нусхалаш, ажратиб олиш, таҳрирлаш, ўчиришга ёки Фойдаланувчи томонидан стандарт шартларга нисбатан бирор-бир устунликка эга бўлишга қаратилган фойдаланувчи ҳаракатларини автоматлаштириш дастурлари ва тизимларини қўлламаслик;
    • Сайтга номутаносиб равишда катта юкламага олиб келиши мумкин бўлган ҳеч қандай ҳаракатларни амалга оширмаслик;
    • Сайтдаги ахборотни ўқиш учун дастурий воситалардан (скриптлар, роботлар) фойдаланмаслик;
    • SALOMUYдан Сайт орқали олинган ахборот ва ҳужжатларни очиқ ахборот манбаларида, шу жумладан Интернет тармоғида ошкор қилмаслик ва тарқатмаслик.
  2. 13.1.2 Фойдаланувчига нисбатан бошқа Фойдаланувчиларнинг шикоятлари келиб тушган, ушбу Шартнома қоидалари бузилган, Аккаунт бузиб кирилган, Фойдаланувчи SALOMUY сўрови бўйича ҳужжатларни тақдим этмаган тақдирда, фирибгарлик белгилари аниқланганда Шартномада назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкин.

13.2 SALOMUY огоҳлантириши

  1. 13.2.1 SALOMUY Фойдаланувчиларга Сайтдан фойдаланиш жараёнида контрагентни танлашда ва битимлар тузишда эҳтиёткорлик ва зийракликка риоя қилишни тавсия қилади.
  2. 13.2.2 SALOMUY Фойдаланувчи олдида Сайт мазмуни, ташқи сайтлар ёки Фойдаланувчи Сайтда жойлаштирилган ахборот ёки ташқи ресурсларга ҳаволалардан фойдаланган ҳолда киришган бошқа контактлари орқали мавжуд бўлган ёки олинган товарлар ёки хизматлар, ишлар билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган ёки юзага келган зарарлар муносабати билан жавобгар бўлмайди.

13.3 Сайтга зарар етказиш

  1. 13.3.1 Фойдаланувчи томонидан Шартнома шартлари бузилишининг ва Сайтга зарар етказилишининг олдини олиш ва унга барҳам бериш мақсадида, шу жумладан DDoS-ҳужум ва хакерлик ҳужуми ҳолатида SALOMUY Сайтга барча Фойдаланувчилар учун ёки муайян IP-манзилдан ёхуд IP-манзиллар диапазонидан киришни блоклаш йўли билан Фойдаланувчиларнинг Сайтга киришини чеклашга ҳақли.

13.4 Сайтдан фойдаланишни рад этиш

  1. 13.4.1
    SALOMUY Фойдаланувчига Сайтдан фойдаланишни, агар бундай фойдаланиш қуйидаги ҳолатларда бўлса, рад этиши мумкин:
    • ғайриқонуний равишда ёки ғайриқонуний усулда амалга оширилса;
    • SALOMUY, бошқа Фойдаланувчилар ёки учинчи шахсларга зарар етказса;
    • Сайтнинг нормал ишлашига тўсқинлик қилса;
    • Шартномада назарда тутилган шартларни бузса.

14 КАФОЛАТЛАР

14.1 SALOMUY кафолатлари

  1. 14.1.1 Сайт «қандай бўлса, шундай» ҳолатда тақдим этилади.
  2. 14.1.2 Шартномада бевосита кўрсатилган кафолатлардан ташқари, SALOMUY Фойдаланувчига Сайтдан фойдаланишда бошқа бевосита ёки билвосита кафолатлар бермайди.
  3. 14.1.3 SALOMUY Фойдаланувчи томонидан Сайтда эълон қилинган ахборот Фойдаланувчининг розилигисиз учинчи шахсларга берилмаслигини кафолатлайди, Фойдаланувчи томонидан учинчи шахсларнинг эътиборига етказиш мақсадида Сайтда жойлаштириладиган ахборот, шунингдек қонунда, Шартномада ва SALOMUYнинг Шахсий маълумотларни қайта ишлаш сиёсатида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

14.2 Фойдаланувчи кафолатлари

  1. 14.2.1 Фойдаланувчи Сайтда ишончли ахборотни кўрсатиши ва жойлаштиришини кафолатлайди.
  2. 14.2.2 Сайтда рўйхатдан ўтаётиб ва Сайтга ҳар бир киришда Фойдаланувчи Шартномани бажариш учун зарур бўлган ваколатларга эга эканлигини кафолатлайди.
  3. 14.2.3 Фойдаланувчи Шартномани ихтиёрий равишда тузади, Шартноманинг амалдаги таҳрири матни билан танишиб чиққан, Фойдаланувчи томонидан Шартномани тузиш билан боғлиқ ҳаракатларнинг аҳамияти ва оқибатларини тушунади.
  4. 14.2.4 Фойдаланувчи 18 ёшга тўлганлигини кафолатлайди. Сайт ва Мобил илова 18 ёшга тўлмаган шахслар учун мўлжалланмаган.

15 ФОЙДАЛАНУВЧИНИНГ ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

15.1 Шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг умумий шартлари

  1. 15.1.1 Фойдаланувчининг шахсга доир маълумотларига (Ҳамкорга нисбатан — унинг вакилининг шахсга доир маълумотларига) SALOMUY томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва SALOMUYнинг қуйидаги манзилда жойлаштирилган Шахсий маълумотларни қайта ишлаш сиёсатига мувофиқ ишлов берилади: https://salomuy.uz/policy. Мазкур ҳужжатлар Сайт орқали ҳам, Мобил илова орқали ҳам маълумотларга ишлов беришга нисбатан қўлланилади.
  2. 15.1.2 Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ҳуқуқий асослар, шу жумладан Фойдаланувчининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришга розилиги мавжуд бўлганда амалга оширилади.
  3. 15.1.3 SALOMUY Фойдаланувчининг шахсга доир маълумотларини ғайриқонуний киришдан, ўзгартиришдан, ошкор қилишдан ёки йўқ қилишдан ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўради.

15.2 Мобил иловада шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг ўзига хос хусусиятлари

  1. 15.2.1 Мобил иловадан фойдаланишда SALOMUY қуйидаги маълумотларга ишлов беради: мобил илованинг техник маълумотлари, push-токен, қурилма идентификаторлари, сессиялар ҳақидаги маълумотлар, Фойдаланувчи томонидан мобил қурилманинг камераси ва галереясидан фойдаланган ҳолда юкланадиган фотосуратлар ва файллар (рухсат берилганда), Мобил иловадаги носозликлар ва ҳаракатлар ҳақидаги маълумотлар.

16 ШАРТНОМАНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

16.1 SALOMUY жавобгарлигини чеклаш

  1. 16.1.1 SALOMUY Фойдаланувчи томонидан Сайтда эълон қилинган ахборот бошқа Фойдаланувчилар томонидан кўриб чиқилишини кафолатламайди.
  2. 16.1.2 SALOMUY Сайтдан фойдаланиш хатолар ва компьютер вирусларидан холи эканлигини кафолатламайди.
  3. 16.1.3 Агар Сайтдан фойдаланиш Фойдаланувчи маълумотларининг йўқолишига ва (ёки) Фойдаланувчи ускунасининг шикастланишига олиб келса, SALOMUY бунинг учун жавобгар бўлмайди.
  4. 16.1.4 SALOMUY Фойдаланувчи томонидан Сайтда ахборот жойлаштиришда ахборотнинг йўқолиши учун жавобгар бўлмайди.
  5. 16.1.5 SALOMUY Сайтда тақдим этиладиган ахборотнинг долзарблиги ва ишончлилиги учун жавобгар бўлмайди.
  6. 16.1.6 SALOMUY Фойдаланувчи томонидан Сайтда ҳаволалари бўлиши мумкин бўлган ташқи ресурсларга ташриф буюриш ва улардан фойдаланиш учун жавобгар бўлмайди.
  7. 16.1.7 Фойдаланувчи ахборотдан фойдаланиш билан боғлиқ барча хавфларни, шу жумладан ушбу ахборотнинг ишончлилиги, тўлиқлиги ёки фойдалилигини, шунингдек унинг қонунчиликка мувофиқлигини мустақил баҳолаши лозим.

16.2 Шартномани бузганлик учун жавобгарлик чоралари

  1. 16.2.1
    Фойдаланувчи томонидан Шартнома шартлари бузилган тақдирда SALOMUY бундай Фойдаланувчига нисбатан қуйидаги жавобгарлик чораларини қўллашга ҳақли:
    1. (1) маълумотларни рад этиш: Фойдаланувчи SALOMUY томонидан аниқланган тегишли қоидабузарликларни бартараф этгунига қадар Фойдаланувчига Сайтдан фойдаланиш ҳуқуқини беришни рад этиш;
    2. (2) маълумотларни ўчириш: Фойдаланувчи томонидан Сайтда жойлаштирилган ахборотни ушбу ахборотни ўчириш муносабати билан юзага келган зарарларни Фойдаланувчига қопламасдан ўчириш;
    3. (3) Аккаунтни вақтинча блоклаш: SALOMUY томонидан Фойдаланувчининг Аккаунтга киришини вақтинча тақиқлаш, шу жумладан Фойдаланувчи томонидан Сайтда ахборот жойлаштиришни тақиқлаш;
    4. (4) айрим Хизматларни ўчириб қўйиш: SALOMUY томонидан SALOMUYнинг хоҳишига кўра Фойдаланувчининг Сайтнинг айрим имкониятларига, шу жумладан Хизматлар, хизматлар ва воситаларга киришини вақтинча ёки муддатсиз тўхтатиш;
    5. (5) Аккаунтни муддатсиз блоклаш: Фойдаланувчи томонидан Шартнома шартлари бузилганда (ёки бир марта қўпол равишда бузилганда) SALOMUY томонидан Фойдаланувчининг Аккаунтга киришини муддатсиз тўхтатиш ва бир вақтнинг ўзида ушбу Фойдаланувчига нисбатан Шартноманинг амал қилишини тугатиш;
    6. (6) «Пессимизация»: Эълонлар пессимизацияси деганда Фойдаланувчининг барча Эълонларини Жойлаштириш қоидаларига риоя қилувчи Фойдаланувчиларнинг Эълонларига нисбатан қидирув натижаларида вақтинча пасайтириш тушунилади. Шунингдек, Эълонлар пессимизацияси амал қилиш даврида барча Эълонларда Эълонда нотўғри ахборот бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш кўрсатилади. Қоидабузарга нисбатан Эълонлар пессимизацияси кўринишидаги санкция қўлланилган тақдирда Эълонлар пессимизацияси даврида Фойдаланувчига Сайтда Эълонларни жойлаштириш параметрларини ўзгартириш билан боғлиқ хизматлар кўрсатилмайди;
    7. (7) «Жарима»: Фойдаланувчи томонидан ушбу Шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бузганлик учун тўланадиган пул суммаси, неустойка.

16.3 Учинчи шахсларнинг ҳуқуқларига риоя қилиш

  1. 16.3.1 Сайтдан фойдаланишда, Сайтда ахборот жойлаштиришда Фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, шунингдек ҳар қандай учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини кафолатлайди.
  2. 16.3.2 SALOMUY ҳар қандай шахсдан Фойдаланувчи томонидан жойлаштирилган ахборот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини ва/ёки учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётганлиги ҳақидаги ахборотни ўз ичига олган мурожаатни олган тақдирда, Фойдаланувчига нисбатан Шартномада назарда тутилган ҳар қандай жавобгарлик чораларини қўллашга ҳақли.

17 МАХФИЙЛИК

17.1 SALOMUY томонидан махфийликни таъминлаш

  1. 17.1.1 Тизим Фойдаланувчининг Тасдиқлаш коди ҳақидаги ахборотнинг махфийлигини таъминлайди.
  2. 17.1.2 Сайтда Фойдаланувчининг кириш учун Ҳисоб маълумотлари ёрдамида авторизация қилинган шахс томонидан амалга оширилган барча ҳаракатлар ушбу шахс томонидан амалга оширилган деб ҳисобланади. Бундай ҳаракатлар учун Фойдаланувчи жавобгар бўлади.

18 ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ҲУҚУҚ ВА ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ ҲУДУДИ

18.1 Қўлланиладиган ҳуқуқ

SALOMUY ва Фойдаланувчи ўртасида Шартномадан келиб чиқадиган муносабатлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади.

18.2 Амал қилиш ҳудуди

Фойдаланувчи Сайтдан Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида фойдаланишга ҳақли.

19 SALOMUYГА МУРОЖААТЛАР ЮБОРИШ

19.1 Мурожаатларни юбориш усуллари

  1. 19.1.1 Фойдаланувчи томонидан SALOMUYга Сайтдан фойдаланиш билан боғлиқ мурожаатлар қуйидаги электрон почта манзилига юборилади: info@salomuy.uz.

19.2 Мурожаатни кўриб чиқишни рад этиш

SALOMUY қуйидаги ҳолларда Фойдаланувчининг мурожаатларини кўриб чиқмаслиги мумкин:

  • мурожаатда уни кўриб чиқиш учун зарур бўлган ахборот ва (ёки) ҳужжатлар мавжуд бўлмаса;
  • мурожаатда (атайлаб) ёлғон ахборот ва (ёки) ишончлилик белгиларига эга бўлмаган ҳужжатлар мавжуд бўлса;
  • мурожаат SALOMUY томонидан илгари Фойдаланувчига жавоб юборилган масалаларга тааллуқли бўлса (такрорий мурожаатлар);
  • мурожаатда ҳар қандай шахсларга нисбатан ҳақоратлар ёки таҳдидлар мавжуд бўлса.