Шахсий маълумотларни қайта ишлаш сиёсати

1. Атамалар, таърифлар ва қисқартмалар

1.1. «SALOMUY» МЧЖ ХИИКнинг (кейинги ўринларда – Жамият) шахсий маълумотларни қайта ишлаш сиёсатида (кейинги ўринларда – Сиёсат) қўлланиладиган атамалар, таърифлар ва қисқартмалар:

Шахсга доир маълумотлар – электрон, қоғоз ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган, муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган ахборот.

Шахсга доир маълумотлар базаси оператори (кейинги ўринларда – Оператор) – шахсга доир маълумотларга ишлов берувчи, шунингдек шахсга доир маълумотларга ишлов бериш мақсадларини, ишлов берилиши лозим бўлган шахсга доир маълумотлар таркибини, шахсга доир маълумотлар билан амалга ошириладиган ҳаракатларни (операцияларни) белгиловчи «SALOMUY» МЧЖ ХИИК.

Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш – шахсга доир маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш бўйича битта ёки бир нечта ҳаракатни амалга ошириш.

Шахсга доир маълумотлар субъекти – шахсга доир маълумотлар тааллуқли бўлган жисмоний шахс.

Сайтга ташриф буюрувчи – муайян вақт оралиғида Сайтга кирган ва Сайтдан кўриш режимида фойдаланаётган жисмоний шахс.

Фойдаланувчи – Фойдаланувчи шартномаси ва бошқа ҳужжатлар шартлари асосида Сайтнинг функционал имкониятларидан фойдаланаётган жисмоний шахс, юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор.

SalomUy мобил иловаси – iOS, Android, HarmonyOS ва бошқа операцион тизимлар бошқарувидаги мобил қурилмаларга (смартфонлар, планшетлар) ўрнатиш ва улардан фойдаланиш учун мўлжалланган, иловалар дўконларидан юклаб олиш мумкин бўлган, Сайт ва SALOMUY хизматлари функционалига киришни таъминловчи дастурий таъминот.

Push-билдиришномалар – Фойдаланувчига Мобил илова орқали юбориладиган хабарлар.

Мобил қурилма рухсатлари – Фойдаланувчи томонидан операцион тизим воситалари орқали бериладиган камера, фотосуратлар ва файллар, билдиришномалар ҳамда қурилманинг бошқа функцияларига кириш ҳуқуқи.

Қурилма идентификаторлари – Device ID, push-токен (муайян қурилмага push-билдиришномалар юбориш учун ноёб идентификатор), IP-манзил, қурилма ва операцион тизим ҳақидаги маълумотлар.

SDK – аналитика, хариталар, тўловлар, push-билдиришномалар, авторизация ва бошқа хизматларнинг ўрнатилган учинчи томон дастурий модуллари.

Шахсга доир маълумотларга автоматлаштирилган ишлов бериш – шахсга доир маълумотларга ахборот технологиялари воситалари ёрдамида ишлов бериш.

Ҳисоб ёзуви – Сайтда ва (ёки) Мобил иловада рўйхатдан ўтишда яратилган ҳамда Сайт ва Мобил илова функционалига кириш учун фойдаланиладиган Фойдаланувчи маълумотлари мажмуи.

Шахсга доир маълумотларни тарқатиш – шахсга доир маълумотларни номаълум доирадаги шахсларга ошкор қилишга қаратилган ҳаракатлар.

Шахсга доир маълумотларни бериш – шахсга доир маълумотларни муайян шахсга ошкор қилишга қаратилган ҳаракатлар.

Шахсга доир маълумотларни йўқ қилиш – натижасида шахсга доир маълумотларни тиклаб бўлмайдиган ҳаракатлар.

Шахсга доир маълумотларни эгасизлантириш – амалга оширилиши натижасида шахсга доир маълумотларнинг муайян субъектга тегишлилигини аниқлаб бўлмайдиган ҳаракатлар.

Шахсга доир маълумотлар базаси — таркибида шахсга доир маълумотлар бўлган ахборот тизими кўринишидаги маълумотлар базаси.

Шахсга доир маълумотларни трансчегаравий узатиш – шахсга доир маълумотларни мулкдор ва (ёки) оператор томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига узатиш.

Сайт – https://salomuy.uz манзилида жойлаштирилган, барча даражадаги доменларни ўз ичига олган, интернет тармоғига уланган турли фойдаланувчи қурилмаларидан тўлиқ версия ва Мобил илова орқали кириш таъминланадиган, Фойдаланувчига ахборотни кўриш ва қидириш, шунингдек Сайт функционалида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш имконини берувчи интернет-ресурс. Сайтга оид барча қоидалар Мобил иловага ҳам татбиқ этилади.

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун – Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 июлдаги ЎРҚ-547-сон «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуни.

2. Умумий қоидалар

2.1. Сиёсатнинг мақсади

2.1.1. Ушбу Сиёсат шахсга доир маълумотлар субъектларининг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш мақсадлари ва умумий тамойилларини, шунингдек улар Операторнинг Сайти ва Мобил иловасининг исталган хизматидан фойдаланаётган вақтда амалга ошириладиган шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш чораларини белгилайди.

2.1.2. Сиёсат Операторнинг оммавий ҳужжати ҳисобланади ва учинчи шахсларнинг у билан танишиш имкониятини назарда тутади.

2.1.3. Сиёсат ҳам Сайт, ҳам Мобил илова орқали амалга ошириладиган шахсга доир маълумотларга ишлов беришга, шу жумладан уни ўрнатиш, рўйхатдан ўтиш, авторизация, функциялардан фойдаланиш, push-билдиришномалар, тескари алоқа, аналитика ва бошқа хизматларга нисбатан қўлланилади.

2.2. Оператор ўз фаолияти доирасида ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари шахсга доир маълумотларга трансчегаравий ишлов бермайди, шунингдек шахсга доир маълумотларнинг махсус ва биометрик тоифаларига ишлов бермайди. Фойдаланувчини MyID тизимидан фойдаланган ҳолда идентификация қилиш MyID тизими оператори томонидан амалга оширилади; Оператор биометрик маълумотларни олмайди ва сақламайди.

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган учинчи томон SDK ва хизматларидан фойдаланилганда Оператор бундай узатиш бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикасининг шахсга доир маълумотларни трансчегаравий узатиш тўғрисидаги қонунчилиги талабларига риоя этилишини таъминлайди, агар талаб этилса, шахсга доир маълумотлар субъектининг розилигини олади ва бундай шахслар рўйхатини ошкор қилади.

3. SALOMUY хизматлари доирасида шахсга доир маълумотларга ишлов бериш

3.1. Сайтнинг функционал имкониятларига кириш ҳуқуқини олиш мақсадида Оператор Фойдаланувчининг қуйидаги ҳажмдаги шахсга доир маълумотларига ишлов беради: фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, алоқа маълумотлари (абонент рақами, электрон почта манзили), ҳисоб ёзуви идентификатори, push-токен, сессия маълумотлари.

3.2. Фойдаланувчига реклама-ахборот хабарларини юбориш мақсадида Оператор телефон рақами; электрон почта манзили, push-токен, қурилма идентификаторлари, Сайт ва Мобил иловадаги ҳаракатлар ҳақидаги маълумотларга ишлов беради. Реклама-ахборот Push-билдиришномалари фақат Фойдаланувчининг Мобил илова интерфейсида розилиги олингандан кейин юборилади. Фойдаланувчи улардан исталган вақтда Мобил илова созламаларида воз кечишга ҳақли.

3.3. Фойдаланувчига кўчмас мулкни қидириш, сотиб олиш, сотиш, ипотекани расмийлаштириш ва кўчмас мулк билан битимлар тузиш масалалари бўйича ёзма ва оғзаки маслаҳатлар (қўнғироқлар, SMS-хабарлар, мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлардаги ёзма мулоқот) бериш мақсадида Оператор исм; телефон рақами; электрон почта манзилига ишлов беради.

3.4. Сайт функционалини такомиллаштириш доирасида ўтказиладиган таҳлилий ва статистик тадқиқотлар мақсадида Оператор Фойдаланувчиларнинг қуйидаги ҳажмдаги шахсга доир маълумотларига ишлов бериши мумкин: фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, туғилган жойи, жинси, электрон почта манзили, телефон рақами, ЖШШИР, қурилма модели, операцион тизим ва унинг версияси, Мобил илова версияси, қурилманинг ноёб идентификаторлари, IP-манзил, носозликлар ҳақидаги маълумотлар ва журналлар, сессиялар вақти ва давомийлиги, кўрилган экранлар ва бўлимлар, ўрнатиш манбаи, иловадаги ҳодисалар.

3.5. Сайт/Мобил илова билан ўзаро ишлашда фойдаланувчи тажрибасини яхшилаш мақсадида Оператор Сайтга ташриф буюрувчилар ва Фойдаланувчиларнинг қуйидаги ҳажмдаги маълумотларига ишлов беради: cookie файллари, жойлашув ҳақидаги маълумотлар, сайтдаги ва Мобил иловадаги ҳаракатлар ҳақидаги маълумотлар, ускуналар ҳақидаги маълумотлар, сессия санаси ва вақти, Сайт ва Мобил иловадаги cookie файллари ва шунга ўхшаш технологиялар, фойдаланувчи созламалари, шу жумладан берилган рухсатлар ҳақидаги маълумотлар.

3.6. Мобил илованинг ишлашини, уни янгилашни, носозликларни ташхислашни, фирибгарликдан ҳимоя қилишни, аутентификация ва киришни тиклашни таъминлаш мақсадида Оператор ушбу Сиёсатда кўрсатилган шахсга доир маълумотларга, шунингдек Мобил илованинг техник маълумотлари, push-токен, қурилма идентификаторлари, сессиялар ҳақидаги маълумотлар, носозликлар ва иловадаги ҳаракатлар ҳақидаги маълумотларга ишлов беради.

3.7. Push-билдиришномаларни юбориш мақсадида Оператор push-токен, қурилма идентификатори, билдиришномалар созламалари ҳақидаги маълумотларга ишлов беради.

3.8. Мобил илованинг камера, фотосуратлар ва файлларга киришни талаб қиладиган функцияларидан фойдаланилганда Оператор тегишли маълумотларга фақат Фойдаланувчи операцион тизим воситалари орқали аниқ рухсат берган тақдирда ва фақат эълон қилинган функция учун ишлов беради.

3.9. Тўловларни қабул қилиш мақсадида, агар бундай функциялар жорий этилган бўлса, Оператор тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларга ишлов бериши ва уларни шартномани бажариш учун зарур ҳажмда тўлов ташкилотларига узатиши мумкин.

3.10. Оператор Фойдаланувчилар ва сайтга ташриф буюрувчиларнинг шахсга доир маълумотларига автоматлаштириш воситаларидан фойдаланган ҳолда ва (ёки) бундай воситалардан фойдаланмасдан ишлов беради.

Ушбу Сиёсат мақсадларида шахсга доир маълумотларга ишлов бериш қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш йўли билан бажарилади: шахсга доир маълумотларни йиғиш, ёзиб олиш, тизимлаштириш, тўплаш, сақлаш, аниқлаштириш (янгилаш, ўзгартириш), ажратиб олиш, фойдаланиш, узатиш (тарқатиш, бериш, кириш ҳуқуқини бериш), эгасизлантириш, блоклаш, ўчириш ва йўқ қилиш.

3.11. Фойдаланувчиларнинг шахсга доир маълумотларига Оператор томонидан қуйидагилар асосида ишлов берилади:

  • Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари;
  • шахсга доир маълумотларга ишлов беришга розилик;
  • шахсга доир маълумотлар субъекти тарафи бўлган шартномани бажариш ёки бундай шартнома тузилгунга қадар субъектнинг сўрови бўйича чоралар кўриш.

3.12. Ушбу Сиёсатнинг 3.1–3.9, 3.15–3.18-бандларида белгиланган мақсадларда шахсга доир маълумотларга ишлов бериш доирасида Оператор шахсга доир маълумотлар субъектларининг шахсга доир маълумотларини учинчи шахсларнинг қуйидаги тоифаларига узатиши (бериш, кириш ҳуқуқини бериш) мумкин:

— push-билдиришномалар етказиб берувчилари;

— таҳлилий хизматлар етказиб берувчилари;

— хостинг хизматлари етказиб берувчилари;

— картографик хизматлар етказиб берувчилари;

— тўлов ташкилотлари (тўловларни қабул қилиш функциялари жорий этилганда);

— MyID идентификация тизими оператори («UZINFOCOM» МЧЖ);

— алоқа операторлари (ўрнини босувчи рақамлар ишлашини таъминлаш учун);

— техник қўллаб-қувватлаш хизматлари етказиб берувчилари.

Шахсга доир маълумотларни узатиш Оператор томонидан шахсга доир маълумотларга ишлов беришга розилик асосида ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа асослар мавжуд бўлганда амалга оширилади. Шахсга доир маълумотлар ушбу бандда кўрсатилмаган учинчи шахсга узатилган тақдирда, Оператор Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, уч кун ичида бу ҳақда Фойдаланувчини бундай учинчи шахснинг номи ва манзили, узатилаётган маълумотлар ҳажми ҳамда ушбу шахсни шахсга доир маълумотларга ишлов беришга жалб қилиш мақсадларини кўрсатган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилади. Оператор учинчи шахсларни шахсга доир маълумотларга ишлов беришга фақат улар томонидан шахсга доир маълумотларнинг ушбу Сиёсатда назарда тутилганидан паст бўлмаган даражада ҳимоя қилиниши таъминланган шарт билан жалб қилади.

3.13. Агар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ёки Фойдаланувчи билан тузилган шартномада бошқа муддат белгиланмаган бўлса, шахсга доир маълумотларга Оператор томонидан SALOMUY хизматларининг функционал имкониятларидан фойдаланиш давомида ишлов берилади.

Фойдаланувчиларнинг шахсга доир маълумотлари уларга ишлов бериш тугатилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган муддатлар доирасида сақланади. Сақлаш муддатлари тугагандан сўнг, агар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шахсга доир маълумотлар йўқ қилинади.

Мобил иловани ўчиришнинг ўзи Фойдаланувчи ҳисоб ёзувини ўчиришни ва шахсга доир маълумотларга ишлов беришни тугатишни англатмайди. Ҳисоб ёзувини ўчириш ва шахсга доир маълумотларга ишлов беришни тугатиш Сиёсатда ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

3.14. Электрон жисмлардаги шахсга доир маълумотларни йўқ қилиш уларнинг яхлитлигини шахсга доир маълумотларни ўқиш ва тиклаш имконини бермайдиган тарзда механик бузиш ёки қолдиқ ахборотни кафолатли ўчириш усуллари ва воситалари билан электрон жисмлардан ўчириш йўли билан амалга оширилади.

Шахсга доир маълумотлар мавжуд бўлган қоғоз жисмлар ахборот яхлитлигини тиклаш имконисиз майдалаш йўли билан йўқ қилинади.

3.15. Эълонларни жойлаштириш ва Фойдаланувчилар ўртасида хабар алмашинувини таъминлаш мақсадида Оператор қуйидагиларга ишлов беради: кўчмас мулк объектларининг фотосуратлари ва тавсифлари, эълонда кўрсатилган алоқа телефон рақами, Фойдаланувчилар томонидан чат орқали юбориладиган хабарлар ва иловалар. Чатдаги хабарлар унинг иштирокчилари учун очиқ бўлиб, шикоятларни кўриб чиқишда, фирибгарликнинг олдини олиш ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига риоя этиш мақсадида Оператор томонидан кўриб чиқилиши мумкин.

3.16. Фойдаланувчининг шахсини MyID идентификация тизимидан («UZINFOCOM» МЧЖ) фойдаланган ҳолда тасдиқлаш мақсадида Оператор идентификация натижаси ва мақомига, шунингдек идентификация натижалари бўйича MyID тизими томонидан узатиладиган маълумотларга (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, ЖШШИР) ишлов беради. Биометрик маълумотларга ишлов бериш MyID тизими оператори томонидан амалга оширилади.

3.17. Ҳамкор вакилини идентификация қилиш мақсадида Оператор Ҳамкор вакили томонидан тақдим этилган шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотларига ишлов беради.

3.18. Фойдаланувчиларни фирибгарликдан ҳимоя қилиш ва хизмат кўрсатиш сифатини назорат қилиш мақсадида Оператор Фойдаланувчи шартномасида назарда тутилган тартибда ўрнини босувчи рақамлардан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган телефон суҳбатларини ёзиб олади. Суҳбатларни ёзиб олиш Мобил илова воситалари орқали амалга оширилмайди ва мобил қурилма микрофонига киришни талаб қилмайди.

3.19. Оператор мобил қурилмаларнинг реклама идентификаторларидан (IDFA, Android Advertising ID) фойдаланмайди, учинчи шахсларнинг иловалари ва сайтларида Фойдаланувчиларни кузатмайди.

3.20. Сайт ва Мобил илова 18 ёшга тўлмаган шахслар учун мўлжалланмаган. Оператор бундай шахсларнинг шахсга доир маълумотларига онгли равишда ишлов бермайди, бундай маълумотлар аниқланганда эса уларни ўчиради.

4. Шахсга доир маълумотларни долзарблаштириш, тузатиш, ўчириш ва йўқ қилиш, шахсга доир маълумотлар субъектларининг шахсга доир маълумотларга кириш ҳуқуқи бўйича сўровларига жавоб бериш

4.1. Шахсга доир маълумотлар субъектларининг ҳар бир тоифаси шахсга доир маълумотларга ишлов беришга оид маълумотларни олиш ҳуқуқига, шунингдек, агар шахсга доир маълумотлар тўлиқ бўлмаса, эскирган, нотўғри, қонунга хилоф равишда олинган ёки ишлов беришнинг эълон қилинган мақсади учун зарур бўлмаса, Оператордан ўз шахсга доир маълумотларига ишлов беришни тўхтатиб туришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Шахсга доир маълумотлар субъекти исталган вақтда шахсга доир маълумотларга ишлов беришга розилигини қайтариб олишга ҳақли. Розиликни қайтариб олиш ушбу розилик қандай шаклда берилган бўлса, шу шаклда ёки ёзма шаклда, шу жумладан электрон ҳужжат кўринишида амалга оширилади.

4.2. Фойдаланувчи исталган вақтда мобил қурилма созламалари орқали камера, фотосуратлар ва файлларга кириш, шунингдек push-билдиришномаларни олиш рухсатларини қайтариб олишга ҳақли. Бундай рухсатларни қайтариб олиш, агар уларга ишлов бериш шартномани бажариш ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига риоя этиш учун талаб қилинмаса, тегишли маълумотларга ишлов беришни тугатишга олиб келади.

4.3. Шахсга доир маълумотлар субъекти ўз сўровини (талабини, шу жумладан шахсга доир маълумотларга ишлов беришга розиликни қайтариб олишни) қуйидаги усуллар билан юбориши мумкин:

  • почта жўнатмаси орқали қуйидаги манзилга: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Олмазор МФЙ, Ўқчи кўчаси, 3 уй;
  • Операторнинг электрон почтаси орқали: info@salomuy.uz.

4.4. Шахсга доир маълумотларни шахсга доир маълумотлар субъектини аниқлаш имконини берадиган шаклда сақлаш шахсга доир маълумотларга ишлов бериш мақсадлари талаб қиладиган муддатдан узоқ бўлмаган муддат давомида амалга оширилади.

4.5. Фойдаланувчи Сайт ёки Мобил илова функционали орқали ҳисоб ёзувини ўчиришга ҳақли. Ҳисоб ёзуви ўчирилганда Оператор шахсга доир маълумотларга ишлов беришни тугатади, уларга кейинги ишлов бериш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида талаб этиладиган ҳолатлар бундан мустасно. Ҳисоб ёзувини Мобил илованинг профиль созламалари бўлимида, шунингдек Мобил иловани ўрнатмасдан — https://salomuy.uz/delete_account ҳаволаси орқали ёки info@salomuy.uz электрон почта манзилига сўров юбориш орқали ўчириш мумкин. Ҳисоб ёзуви ва у билан боғлиқ шахсга доир маълумотлар, шу жумладан эълонлар ва чатдаги хабарлар Мобил иловада ёки Сайтда сўров тасдиқлангандан сўнг дарҳол, электрон почта орқали сўров юборилганда эса — у олинган санадан бошлаб 30 кун ичида ўчирилади. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ сақланиши мажбурий бўлган маълумотлар қонунчиликда белгиланган муддат давомида сақланади, сўнгра йўқ қилинади.

5. Операторнинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари

5.1. Оператор қуйидаги ҳуқуқларга эга:

⎯ агар Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунда ёки бошқа қонунларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг шахсга доир маълумотлар соҳасидаги қонунчилиги ва унга мувофиқ қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур ва етарли бўлган чоралар таркиби ва рўйхатини мустақил белгилаш;

⎯ агар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шахсга доир маълумотлар субъектининг розилиги билан ушбу шахс билан тузиладиган шартнома асосида шахсга доир маълумотларга ишлов беришни бошқа шахсга топшириш. Оператор топшириғига кўра шахсга доир маълумотларга ишлов берувчи шахс Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунда назарда тутилган шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тамойиллари ва қоидаларига риоя қилиши шарт;

⎯ шахсга доир маълумотлар субъекти шахсга доир маълумотларга ишлов беришга розилигини қайтариб олган тақдирда, Оператор Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган асослар мавжуд бўлганда шахсга доир маълумотларга шахсга доир маълумотлар субъектининг розилигисиз ишлов беришни давом эттиришга ҳақли.

5.2. Оператор қуйидагиларга мажбур:

⎯ шахсга доир маълумотларга ишлов беришни Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун талабларига мувофиқ ташкил этиш;

⎯ шахсга доир маълумотлар субъектлари ва уларнинг қонуний вакиллари, Ўзбекистон Республикаси ҳокимият органларининг мурожаатлари ва сўровларига Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган талаблар ва муддатларга мувофиқ жавоб бериш;

⎯ шахсга доир маълумотлар субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли органга (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Шахсни ҳужжатлаштириш давлат маркази) ушбу органнинг сўрови бўйича зарур маълумотларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган муддатларда тақдим этиш.

6. Шахсга доир маълумотлар субъектининг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари

6.1. Шахсга доир маълумотлар субъекти қуйидагиларга ҳақли:

⎯ Операторда ўзининг шахсга доир маълумотлари мавжудлиги ва уларнинг таркибини билиш;

⎯ Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, ўзининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришга оид маълумотларни олиш. Субъектнинг ўз шахсга доир маълумотларига ишлов беришга оид маълумотларни олиш ҳуқуқи бундай маълумотларни тақдим этиш бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган ҳолларда чекланиши мумкин;

⎯ агар шахсга доир маълумотлар тўлиқ бўлмаса, эскирган, нотўғри, қонунга хилоф равишда олинган ёки ишлов беришнинг эълон қилинган мақсади учун зарур бўлмаса, Оператордан ўзининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришни вақтинча тўхтатиб туришни талаб қилиш, шунингдек ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қонунда назарда тутилган чораларни кўриш;

⎯ Операторнинг ўз шахсга доир маълумотларига ишлов беришдаги ғайриқонуний ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Шахсни ҳужжатлаштириш давлат марказига ёки суд тартибида шикоят қилиш.

6.2. Шахсга доир маълумотлар субъекти қуйидагиларни бажариш мажбуриятини олади:

⎯ ишончли ва долзарб шахсга доир маълумотларни тақдим этиш;

⎯ ўзининг шахсга доир маълумотларидаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида хабар бериш.

7. Шахсга доир маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш чоралари

7.1. Оператор шахсга доир маълумотлар субъектларининг шахсга доир маълумотларини ғайриқонуний ёки тасодифий кириш, йўқ қилиш, ўзгартириш, блоклаш, нусхалаш, тарқатишдан ҳимоя қилиш учун зарур ва етарли ташкилий ва техник чораларни кўради.

7.2. Оператор томонидан ишлов бериладиган шахсга доир маълумотлар хавфсизлиги, хусусан, қуйидаги чоралар билан таъминланади:

  • шахсга доир маълумотларга ишлов беришни ташкил этиш ва шахсга доир маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш учун масъул шахсларни тайинлаш, вазифалар, мажбуриятлар ва ваколатларни тақсимлаш;
  • Оператор ходимларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари ҳамда шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича ташкилий-фармойиш ҳужжатлари билан таништириш;
  • Шахсга доир маълумотлар базасида уларга ишлов беришда шахсга доир маълумотлар хавфсизлигига таҳдидларни аниқлаш;
  • Шахсга доир маълумотлар базасида уларга ишлов беришда шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш талабларини бажариш учун зарур бўлган, бажарилиши Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган шахсга доир маълумотлар ҳимояланганлик даражаларини таъминлайдиган шахсга доир маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий ва техник чораларни қўллаш;
  • шахсга доир маълумотларга рухсатсиз кириш фактларини аниқлаш ва чоралар кўриш, шу жумладан шахсга доир маълумотлар хавфсизлиги бузилиши билан боғлиқ инцидентларни аниқлаш ва уларга жавоб қайтариш ҳамда уларнинг оқибатларини минималлаштириш чоралари;
  • шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича норматив ҳужжатларда белгиланган бошқа зарур ташкилий ва техник тадбирлар;

7.3. Операторнинг шахсга доир маълумотлар базалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган.

7.4. Шахсга доир маълумотларга ишлов беришда Оператор ҳимоя чораларини қўллайди, шу жумладан маълумотлар узатиш каналини шифрлаш, токенлар ва идентификаторларни хавфсиз сақлаш, киришни чегаралаш, сессияларни бошқариш, илова яхлитлигини назорат қилиш, рухсатсиз киришдан ҳимоя қилиш ва хавфсизлик компонентларини мунтазам янгилаш.

8. Якуний қоидалар

8.1. Ушбу Сиёсат билан тартибга солинмаган масалалар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ҳал қилиниши лозим.

8.2. Ушбу Сиёсат камида 3 (уч) йилда 1 (бир) марта ёки зарурат бўлганда, Операторнинг локал норматив ҳужжатларида ёки амалдаги қонунчиликда ўзгаришлар юз берганда, шунингдек Сайт/Мобил илова функционали ёки унда фойдаланиладиган хизматлар ўзгарганда қайта кўриб чиқилади.

8.3. Сиёсатнинг янги таҳрири у Сайтда https://salomuy.uz/policy ҳаволаси бўйича жойлаштирилган санадан бошлаб кучга киради. Сиёсатдаги муҳим ўзгаришлар ҳақида Оператор Фойдаланувчиларни Сайтда ва Мобил иловада хабардор қилади.